Ўтгунча премиум: кафолат шартлари

Охирги янгиланиш: 2026-10-29

“Ўтгунча премиум” кафолати Haydar иловасида имтиҳонга тайёрланган, аммо реал имтиҳондан ўта олмаган фойдаланувчига Premium муддатини бепул узайтириб беради. Ушбу саҳифа кафолат шартларини белгилайди ва Фойдаланиш шартларининг ажралмас қисми ҳисобланади.

1. Кафолат нима беради

  • Кафолат фақат Premium кунларини беради. Пул қайтарилмайди ва бошқа ҳеч қандай тўлов қилинмайди.
  • Ҳар бир ариза учун Premium 30 кунга узайтирилади.
  • Битта ҳисоб учун жами 60 кунгача берилади.

2. Кимга амал қилади

Кафолат Premium’ни пул тўлаб сотиб олган фойдаланувчига амал қилади. Қуйидаги тарифлар ҳисобга олинади: 1 ой, 3 ой, 6 ой ва 1 йил.

Кафолат амал қилмайди:

  • 1 ҳафталик ва 2 ҳафталик тарифларга;
  • 100% чегирмали промо-код орқали олинган Premium’га;
  • Google Play ёки App Store’даги бепул синов муддатига;
  • пули қайтарилган (refund қилинган) харидга.

3. Ариза бериш шартлари

Ариза беришдан олдин қуйидаги шартларнинг ҳаммаси бажарилган бўлиши керак:

  1. 1 ойлик, 3 ойлик, 6 ойлик ёки 1 йиллик тарифни биринчи марта пул тўлаб сотиб олганингиздан бери камида 7 кун ўтган.
  2. Иловадаги имтиҳонга тайёрлик камида 90%.
  3. Охирги 14 кун ичида имтиҳон режимида камида 10 та синов имтиҳонидан ўтгансиз.
  4. Олдинги аризадан бери камида 14 кун ўтган (биринчи аризага тегишли эмас).

Ҳар бир янги ариза учун синов имтиҳонлари қайтадан ҳисобланади: фақат олдинги аризадан кейин топширилган имтиҳонлар ҳисобга олинади.

Шартларнинг жорий қийматлари ва уларнинг қайси бири бажарилгани иловада кўрсатилади: Профил → “Кафолат ҳолати”. Иловада кўрсатилган қийматлар амал қилади.

4. Қандай ариза берилади

Реал имтиҳондан ўта олмасангиз, иловада Профил → “Кафолат ҳолати” → “Йиқилдим” тугмасини босинг ва аризани тасдиқланг. Ариза ҳалоллик асосида қабул қилинади: имтиҳон натижасининг ҳужжати ёки расми сўралмайди.

Қўшимча кунлар жорий Premium муддатингиз тугаган кундан бошланади. Premium фаол бўлмаса, ариза тасдиқланган пайтдан бошланади.

5. Автоматик янгиланадиган обуналар

Google Play ёки App Store орқали обуна бўлган бўлсангиз, ариза беришдан олдин дўкон созламаларида автоматик янгиланишни ўчиринг. Акс ҳолда дўкон обунани янгилаб, тўловни ечади ва кафолат кунлари ҳар бир янгиланишдан кейинга сурилади.

6. Суиистеъмол

Кафолат ҳалолликка асосланади. Ариза алдов йўли билан берилгани аниқланса, оператор берилган кунларни бекор қилиши мумкин. Бекор қилинган кунлар 60 кунлик лимитдан қайтарилмайди.

7. Кафолат дастуридаги ўзгаришлар

Оператор шарт қийматларини ўзгартириши ёки кафолат дастурини тўхтатиши мумкин. Ўзгаришлар иловада ва ушбу саҳифада эълон қилинади. Олдин берилган Premium кунлари сақланиб қолади.

8. Алоқа

support@haydar.uz ёки Telegram: @haydar_aloqa.

Матнлар ўртасида фарқ бўлса, ўзбек тилидаги (лотин ёзуви) матн устун ҳисобланади.