Фойдаланиш шартлари

Охирги янгиланиш: 2026-10-19

Ушбу шартлар Haydar мобил иловаси ва haydar.uz сайти (биргаликда “Хизмат”) дан фойдаланиш қоидаларини белгилайди. Хизматдан фойдаланиш орқали сиз ушбу шартларга розилик билдирасиз. Рози бўлмасангиз, Хизматдан фойдаланманг.

1. Оператор

Хизмат оператори: SAWRIY APPS МЧЖ.

Haydar хусусий таълим платформаси. У давлат органлари, жумладан имтиҳон марказлари билан боғлиқ эмас ва уларнинг номидан иш юритмайди.

2. Хизмат нима беради

Haydar ҳайдовчилик гувоҳномаси назарий имтиҳонига тайёрланиш учун саволлар, билетлар, мавзулар, йўл белгилари, интерактив 3D дарслар, 3D видео ва овозли изоҳлар ҳамда 3D автодром симуляторини тақдим этади. Саволлар lex.uz’да эълон қилинган йўл ҳаракати қоидалари асосида тузилган.

Хизмат имтиҳондан ўтишни ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси олишни кафолатламайди. Имтиҳон натижаси фақат сизнинг билимингиз ва имтиҳон маркази қарорига боғлиқ.

3. Ҳисоб

  • Ҳисобга Telegram орқали кирасиз.
  • Хизматдан 14 ёшдан катта шахслар фойдаланиши мумкин.
  • Ҳисоб шахсий: уни бошқаларга бериш ёки сотиш мумкин эмас. Ҳисобингиз орқали қилинган ҳаракатлар учун ўзингиз жавоб берасиз.

4. Бепул ва Premium

Хизматнинг асосий қисми бепул. Айрим имкониятлар бепул версияда чекланган: лимитлар иловада кўрсатилади ва ўзгариши мумкин. Premium обуна барча имкониятларни чекловсиз очади. Тарифлар (1 ҳафта, 1 ой, 3 ой, 1 йил) ва нархлар иловада кўрсатилади.

5. Тўлов

Google Play ва App Store орқали: обуна автоматик янгиланади. Тўлов дўкон ҳисобингиздан ечилади. Жорий муддат тугашидан камида 24 соат олдин бекор қилинмаса, обуна худди шу муддатга янгиланади. Обунани дўкон созламаларида исталган вақтда бекор қилишингиз мумкин, Premium жорий муддат охиригача ишлайди. Харидни бошқа қурилмада “Харидни тиклаш” орқали қайтариш мумкин.

Click, Payme ва Rahmat орқали: ҳар бир тўлов бир марталик ва танланган муддат учун амал қилади. Автоматик янгиланиш йўқ: муддат тугагач, Premium’ни давом эттириш учун янги тўлов қилинади.

6. Пулни қайтариш

Тўланган сумма қайтарилмайди. Premium фаоллашгандан кейин уни танланган муддат тугагунча ишлатишингиз мумкин. Тўлов ўтган, аммо Premium фаоллашмаган бўлса ёки бошқа техник хато юз берса, support@haydar.uz ёки @haydar_aloqa орқали мурожаат қилинг: муаммони тезда ҳал қиламиз.

Google Play ва App Store орқали қилинган тўловлар бўйича қайтариш сўровлари ушбу дўконларнинг ўз қоидалари бўйича кўриб чиқилади.

7. Тақиқланади

  • Хизмат контентини (саволлар, изоҳлар, дарслар, расмлар) нусхалаш, тарқатиш ёки сотиш.
  • Иловани бузиш, унинг кодини тиклаш ёки ҳимоясини четлаб ўтиш.
  • Хизматдан бот ва автоматлаштирилган воситалар орқали фойдаланиш.
  • Хизмат ишига халақит берадиган бошқа ҳар қандай ҳаракатлар.

8. Интеллектуал мулк

Илова, унинг дизайни, 3D дарслар, изоҳлар ва бошқа материаллар операторга тегишли. Йўл ҳаракати қоидаларининг расмий матни очиқ манба (lex.uz) ҳисобланади.

9. Жавобгарлик

Хизмат “борича” тақдим этилади. Биз уни узлуксиз ва хатосиз ишлатишга ҳаракат қиламиз, аммо техник узилишлар бўлиши мумкин. Оператор Хизматдан фойдаланиш натижасида юзага келган билвосита зарарлар, имтиҳон натижаси ва йўлдаги ҳаракатларингиз учун жавобгар эмас.

10. Ҳисобни тўхтатиш

Ушбу шартлар бузилса, оператор ҳисобни огоҳлантирмасдан чеклаши ёки блоклаши мумкин. Сиз ҳисобингизни исталган вақтда илова ичида ўчиришингиз мумкин. Ҳисоб ўчирилганда тўланган Premium муддати қайтарилмайди.

11. Ўзгаришлар

Шартлар янгиланганда шу саҳифадаги “Охирги янгиланиш” санаси ўзгаради. Янгилангандан кейин Хизматдан фойдаланишни давом эттириш янги шартларга розиликни билдиради.

12. Қонунчилик

Ушбу шартлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади. Низолар аввал музокара йўли билан, келишилмаса Ўзбекистон Республикаси судларида ҳал қилинади.

13. Алоқа

support@haydar.uz ёки Telegram: @haydar_aloqa.

Матнлар ўртасида фарқ бўлса, ўзбек тилидаги (лотин ёзуви) матн устун ҳисобланади.