Йўл ҳаракати жарималари

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар. 1 БҲМ = 440 000 сўм · 2026 йил 1 сентябрдан.

65 та жарима, 10 гуруҳ

Тезлик 4

Тезликни 20 км/соатгача ошириш440 000 сўм1 БҲМ · 128³-модда, 1-қисм

Қайд этилган тезликдан 5 км/соат чегирилади

Кодекс матни

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

128³-модда изоҳи

Ушбу модданинг биринчи — тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометри кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, уларда қайд этилган тезликдан соатига 5 километр чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилади.

Тезликни 20–40 км/соат ошириш2 200 000 сўм5 БҲМ · 128³-модда, 2-қисм

Қайд этилган тезликдан 5 км/соат чегирилади

Кодекс матни

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ, лекин 40 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

128³-модда изоҳи

Ушбу модданинг биринчи — тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометри кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, уларда қайд этилган тезликдан соатига 5 километр чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилади.

Тезликни 40–60 км/соат ошириш3 960 000 сўм9 БҲМ · 128³-модда, 3-қисм

Қайд этилган тезликдан 5 км/соат чегирилади

Кодекс матни

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ортиқ, лекин 60 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўққиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

128³-модда изоҳи

Ушбу модданинг биринчи — тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометри кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, уларда қайд этилган тезликдан соатига 5 километр чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилади.

Тезликни 60 км/соатдан кўп ошириш6 600 000 сўм15 БҲМ · 128³-модда, 4-қисм

Қайд этилган тезликдан 5 км/соат чегирилади

Кодекс матни

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 60 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

128³-модда изоҳи

Ушбу модданинг биринчи — тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометри кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, уларда қайд этилган тезликдан соатига 5 километр чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилади.

Светофор 2

Қизил чироқда тўхташ чизиғига босиб кириш220 000 сўм0,5 БҲМ · 128⁴-модда, 1-қисм

Кодекс матни

Светофорнинг тақиқловчи сигналида ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида йўлнинг қатнов қисмидаги йўл чизиқлари ёки йўл белгилари билан белгиланган тўхташ чизиғини босиб кириш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Қизил чироққа ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига ўтиб кетиш1 320 000 сўм3 БҲМ · 128⁴-модда, 2-қисм

Кодекс матни

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Ҳаракат қоидалари 13

Тротуар ёки яшил майдондан юриш, белги ва чизиқ талабларига риоя қилмаслик, бекат ёки пиёдалар ўтиш жойидан юриш, чироқлар қоидасини бузиш, лой сачратиш440 000 сўм1 БҲМ · 128-модда, 1-қисм

Кодекс матни

Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, велосипед йўлкаларидан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан, уларга туташ ҳудудларда барпо этилган яшил майдонлардан (бундан махсус автотранспорт воситалари мустасно) юргизиши, йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслиги (бундан ушбу Кодекснинг 1283-моддасида, 1284-моддасининг биринчи қисмида, 1285, 1286, 1287 ва 130-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно), юк автомобилларида йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланиши (бундан рухсат этилган ҳоллар мустасно), йўналишли транспорт воситалари тўхтайдиган бекатлардан ёки пиёдалар ўтиш жойларидан юриш, ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиши, худди шунингдек йўловчиларга ёки пиёдаларга лойқа сачратиши базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Рул ортида телефондан фойдаланиш (гарнитура ёки қўл тегмайдиган алоқа мумкин)1 320 000 сўм3 БҲМ · 128¹-модда, 1-қисмОгоҳлантириш билан чекланиши мумкин

Кодекс матни

Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши (бундан телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларни ишлатмасдан туриб сўзлашувлар олиб бориш имкониятини берадиган бошқа ускуналар орқали фойдаланиш мустасно), — маъмурий огоҳлантиришга ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Рул ортида олд мониторда видео кўриш440 000 сўм1 БҲМ · 128²-модда, 1-қисмОгоҳлантириш билан чекланиши мумкин

Кодекс матни

Транспорт воситасини бошқариш вақтида теле-, видеодастурларни томоша қилиш мақсадида транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўрнатилган монитордан (дисплейдан) фойдаланиш, — маъмурий огоҳлантиришга ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Маёқча ва сирена билан келаётган махсус машинага йўл бермаслик2 200 000 сўм5 БҲМ · 128⁵-модда, 1-қисм

Кодекс матни

Тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигнал билан яқинлашиб келаётган транспорт воситалари тўсиқсиз ўтиб кетиши учун транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан халақит бериш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Қарама-қарши томонга чиқиш ёки авария ҳолатини келтириб чиқариш4 400 000 сўм10 БҲМ · 128⁵-модда, 2-қисм

Кодекс матни

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиши, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлган, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизлигини ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликни содир этиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Автобус учун ажратилган тасмадан юриш440 000 сўм1 БҲМ · 128⁷-модда, 1-қисм

Кодекс матни

Йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан транспорт воситаларининг ҳаракатланиши (бундан рухсат этилган ҳоллар мустасно), — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Автобус тасмасидан юриш — бир йил ичида такрор1 320 000 сўм3 БҲМ · 128⁷-модда, 2-қисм

Кодекс матни

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган худди шундай ҳуқуқбузарликни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Одам ташиш қоидаларини бузиш880 000 сўм2 БҲМ · 128⁸-модда, 1-қисм

Кодекс матни

Одам ташиш қоидаларини бузиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Қувиб ўтиш қоидаларини бузиш1 320 000 сўм3 БҲМ · 128⁹-модда, 1-қисм

Кодекс матни

Транспорт воситаларини қувиб ўтиш қоидаларини бузиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Йўл безорилиги: дрифт, қаторни сабабсиз 3+ марта кескин алмаштириш, бошқаларга атайлаб халақит11 000 000 сўм25 БҲМ · 128¹⁰-модда, 1-қисмҲайдовчилик ҳуқуқидан 1–2 йилга маҳрум

Кодекс матни

Йўл безорилиги, яъни транспорт воситалари ҳайдовчиларининг бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилиши, ҳаракатланиш бурчагини ва (ёки) тезлигини сақлаган ҳолда транспорт воситасини сабабсиз сирпантириши (дрифт), ўз йўналишида ҳаракатланиш бўлагини сабабсиз кескин равишда уч ва ундан ортиқ марта узлуксиз ўзгартириши (бундан махсус ажратилган жойларда содир этиш мустасно) ёки йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланишига таҳдид солувчи ёхуд транспорт воситасида йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан ҳурматсизликда ифодаланган бошқа хатти-ҳаракатларни намойишкорона содир этиши, — транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан икки йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Йўл безорилиги — ҳуқуқсиз ёки ҳуқуқдан маҳрум шахс22 000 000 сўм50 БҲМ · 128¹⁰-модда, 2-қисмЁки 15 сутка қамоқ

Кодекс матни

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс томонидан содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Гуруҳ бўлиб хавфли ҳаракат қилишда қатнашиш2 200 000 сўм5 БҲМ · 129-модда, 1-қисм

Кодекс матни

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Темир йўл кесишмасидан ўтиш қоидаларини бузиш2 200 000 сўм5 БҲМ · 130-модда, 1-қисм

Кодекс матни

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Тўхташ 1

Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш880 000 сўм2 БҲМ · 128⁶-модда, 1-қисмОгоҳлантириш билан чекланиши мумкин

Кодекс матни

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши, — маъмурий огоҳлантиришга ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Мастлик 7

Маст ҳолда ёки гиёҳвандлик таъсирида бошқариш17 600 000 сўм40 БҲМ · 131-модда, 1-қисмҲайдовчилик ҳуқуқидан 3 йилга маҳрум

Кодекс матни

Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ёхуд шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бошқариши, — транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан уч йил муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Маст ҳолда бошқариш — ҳайдовчилик ҳуқуқи йўқ шахс22 000 000 сўм50 БҲМ · 131-модда, 2-қисмЁки 15 сутка қамоқ

Кодекс матни

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Мастликни текширишдан бўйин товлаш13 200 000 сўм30 БҲМ · 136-модда, 1-қисмҲайдовчилик ҳуқуқидан 3 йилга маҳрум

Кодекс матни

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёхуд уларнинг аналоглари ёки шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида эканлигини белгиланган тартибда аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаши, — транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан уч йил муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Текширувдан бўйин товлаш — ҳайдовчилик ҳуқуқи йўқ шахс22 000 000 сўм50 БҲМ · 136-модда, 2-қисмЁки 15 суткагача қамоқ

Кодекс матни

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Масъул шахс маст ёки ҳуқуқсиз ҳайдовчига бошқаришга йўл қўйиши13 200 000 сўм30 БҲМ · 140-модда, 1-қисм

Кодекс матни

Транспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахс томонидан мастлик ҳолатида ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёхуд уларнинг аналоглари, шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остида бўлган ҳайдовчиларнинг ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқаришига йўл қўйиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Машина эгаси била туриб рулни маст одамга бериши13 200 000 сўм30 БҲМ · 140-модда, 2-қисмҲайдовчилик ҳуқуқидан 2–3 йилга маҳрум

Кодекс матни

Транспорт воситасининг эгаси ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан била туриб мастлик ҳолатидаги ёки гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёхуд уларнинг аналоглари, шахснинг ақл-идрокига таъсир кўрсатувчи бошқа моддалар таъсири остидаги шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш, — транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Рулни маст одамга бериш — бир йил ичида такрор22 000 000 сўм50 БҲМ · 140-модда, 3-қисмЁки 15 сутка қамоқ

Кодекс матни

Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Ҳужжатлар ва рақам 6

Фойдаланиш тақиқланган ёки давлат рақами ўзбошимча ечилган машинани бошқариш2 200 000 сўм5 БҲМ · 125-модда, 5-қисм

Кодекс матни

Фойдаланиш белгиланган тартибда ман этилган транспорт воситаларини, худди шунингдек давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

125-модда изоҳи

Ушбу Кодекснинг 125 (мопедлардан ташқари), 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 1351, 136, 139, 140-моддаларида транспорт воситалари дейилганда барча турдаги автомобиллар ва тракторлар, қишлоқ хўжалик, мелиорация, йўл-қурилиш машиналари ва бошқа ўзиюрар машиналар, трамвай ва троллейбуслар, шунингдек мотоцикллар ва бошқа механик транспорт воситаларини тушунмоқ керак.

Бошқа машинанинг давлат рақами билан юриш4 400 000 сўм10 БҲМ · 125-модда, 6-қисм

Кодекс матни

Давлат рақам белгиси айни шу транспорт воситасига тегишли бўлмаган транспорт воситасини бошқариш — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

125-модда изоҳи

Ушбу Кодекснинг 125 (мопедлардан ташқари), 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 1351, 136, 139, 140-моддаларида транспорт воситалари дейилганда барча турдаги автомобиллар ва тракторлар, қишлоқ хўжалик, мелиорация, йўл-қурилиш машиналари ва бошқа ўзиюрар машиналар, трамвай ва троллейбуслар, шунингдек мотоцикллар ва бошқа механик транспорт воситаларини тушунмоқ керак.

Ҳужжатлар ёнида йўқ: гувоҳнома, техпаспорт, ОСАГО полиси, тонировка рухсати ва бошқалар440 000 сўм1 БҲМ · 135-модда, 1-қисм

Биометрик паспорт ёки ID-карта бўлса, гувоҳнома, техпаспорт, полис ва тонировка рухсатини олиб юриш шарт эмас

Кодекс матни

Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси, ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатномаси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чет элдан олиб кирилган транспорт воситаси учун божхона органлари томонидан берилган ҳужжатлари, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда эса лицензия карточкаси ёки йўл варақаси, юридик шахсларнинг транспорт воситалари ҳайдовчилар учун, шу жумладан йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчилар учун малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати (бундан транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномани алмаштириш ёки йўқолган гувоҳнома ўрнига бошқасини бериш ҳолларини истисно қилган ҳолда, гувоҳнома олинган пайтдан эътиборан икки йиллик давр мустасно) ёнида бўлмаган ҳолда, худди шунингдек транспорт воситаларини олиб кирганлигини тасдиқловчи божхона органлари томонидан берилган тегишли белгилар қўйилган ҳужжатларининг муддати ўтган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

135-модда изоҳи

Ҳайдовчининг ёнида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси мавжуд бўлган тақдирда, унинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатномасини ўз ёнида олиб юриши талаб этилмайди.

Ҳайдовчилик ҳуқуқисиз бошқариш ёки рулни ҳуқуқсиз одамга бериш2 200 000 сўм5 БҲМ · 135-модда, 2-қисм

Кодекс матни

Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд айнан шу транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши, худди шунингдек транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

135-модда изоҳи

Ҳайдовчининг ёнида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси мавжуд бўлган тақдирда, унинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатномасини ўз ёнида олиб юриши талаб этилмайди.

Ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда бошқариш22 000 000 сўм50 БҲМ · 135-модда, 3-қисм

Кодекс матни

Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бундай воситаларни бошқариши — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

135-модда изоҳи

Ҳайдовчининг ёнида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси мавжуд бўлган тақдирда, унинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни, транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатномасини ўз ёнида олиб юриши талаб этилмайди.

ОСАГО полисида кўрсатилмаган даврда ёки полисда йўқ ҳайдовчи бошқариши220 000 сўм0,5 БҲМ · 135¹-модда, 1-қисмОгоҳлантириш билан чекланиши мумкин

Кодекс матни

Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисларида назарда тутилмаган фойдаланиш даврида транспорт воситаларини бошқариш, худди шунингдек фақат мазкур суғурта полисларида кўрсатилган ҳайдовчилар айни шу транспорт воситаларини бошқариши тўғрисида мазкур суғурта полисларида назарда тутилган шартларни бузган ҳолда транспорт воситаларини бошқариш, — маъмурий огоҳлантиришга ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Машина ва жиҳозлар 8

Хавфсизлик камарини тақмаслик (мотоциклда — дубулға киймаслик)220 000 сўм0,5 БҲМ · 125-модда, 1-қисмОгоҳлантириш билан чекланиши мумкин

Кодекс матни

Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариш ва йўловчилар ташишда хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига, худди шунингдек мотоцикл ва мопедлар ҳайдовчиларининг мотошлемлардан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги, — маъмурий огоҳлантиришга ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

125-модда изоҳи

Ушбу Кодекснинг 125 (мопедлардан ташқари), 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 1351, 136, 139, 140-моддаларида транспорт воситалари дейилганда барча турдаги автомобиллар ва тракторлар, қишлоқ хўжалик, мелиорация, йўл-қурилиш машиналари ва бошқа ўзиюрар машиналар, трамвай ва троллейбуслар, шунингдек мотоцикллар ва бошқа механик транспорт воситаларини тушунмоқ керак.

Рўйхатдан ёки техкўрикдан ўтмаган, тақиқловчи носозлиги бор машина; ўт ўчиргич, аптечка, авария белгиси, нур қайтарувчи камзул ёки ойна синдирувчи болғача йўқ220 000 сўм0,5 БҲМ · 125-модда, 2-қисмОгоҳлантириш билан чекланиши мумкин

11.12.2026 дан шовқин бу қисмдан 3-қисмга (1 БҲМ) ўтади

Кодекс матни

Ҳайдовчиларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган ёхуд фойдаланиш ман этиладиган даражада носозлиги бўлган ёки қонунчиликда белгиланган тартибда фавқулодда вазиятда ойнани синдириш учун фойдаланиладиган болғача билан жиҳозланмаган, ўт ўчиргич, тиббиёт қутичаси, авария ҳолатида тўхтаганлигини билдирувчи белги ва нур қайтаргичли камзул билан бутланмаган, худди шунингдек ишлаётганида ташқарига чиқараётган ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори, шунингдек шовқин даражаси белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларини бошқариши, — маъмурий огоҳлантиришга ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

125-модда изоҳи

Ушбу Кодекснинг 125 (мопедлардан ташқари), 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 1351, 136, 139, 140-моддаларида транспорт воситалари дейилганда барча турдаги автомобиллар ва тракторлар, қишлоқ хўжалик, мелиорация, йўл-қурилиш машиналари ва бошқа ўзиюрар машиналар, трамвай ва троллейбуслар, шунингдек мотоцикллар ва бошқа механик транспорт воситаларини тушунмоқ керак.

Тормоз, рул ёки улаш қурилмаси носоз, рухсатсиз қайта жиҳозланган машина440 000 сўм1 БҲМ · 125-модда, 3-қисм

11.12.2026 дан шовқин меъёридан ошган машина ҳам шу ерга киради

Кодекс матни

Ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

125-модда изоҳи

Ушбу Кодекснинг 125 (мопедлардан ташқари), 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 1351, 136, 139, 140-моддаларида транспорт воситалари дейилганда барча турдаги автомобиллар ва тракторлар, қишлоқ хўжалик, мелиорация, йўл-қурилиш машиналари ва бошқа ўзиюрар машиналар, трамвай ва троллейбуслар, шунингдек мотоцикллар ва бошқа механик транспорт воситаларини тушунмоқ керак.

Газ (метан, пропан) билан юрадиган машинада хавфсизлик қоидаларини бузиш2 200 000 сўм5 БҲМ · 125³-модда, 1-қисм
Фуқаролар учун
2 200 000 сўм · 5 БҲМ
Мансабдор шахслар учун
4 400 000 сўм · 10 БҲМ

Кодекс матни

Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Рухсатсиз тонировка ёки кўринишни тўсувчи қоплама11 000 000 сўм25 БҲМ · 126-модда, 1-қисм

Кодекс матни

Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, бундан ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатнома берилган транспорт воситалари мустасно, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Тонировка — бир йил ичида такрор17 600 000 сўм40 БҲМ · 126-модда, 2-қисм

Кодекс матни

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Сабабсиз сигнал чалиш, завод кўзда тутмаган овоз ёки ёруғлик қурилмаси ўрнатиш1 320 000 сўм3 БҲМ · 127-модда, 1-қисм

Кодекс матни

Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек уларни ўзгартириб ўрнатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Рухсатсиз махсус сигнал ёки маёқча, давлат рақамини тўсувчи нарса ёки қоплама440 000 – 1 320 000 сўм1–3 БҲМ · 127-модда, 2-қисмҚурилма мусодара қилинади
Фуқаролар учун
440 000 – 1 320 000 сўм · 1–3 БҲМ
Мансабдор шахслар учун
1 320 000 – 2 200 000 сўм · 3–5 БҲМ

Кодекс матни

Тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш, худди шунингдек давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш — ана шу қурилмаларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

ЙТҲ 4

ЙТҲ: енгил тан жароҳати ёки катта (5 БҲМ дан ортиқ) моддий зарар2 200 000 – 3 080 000 сўм5–7 БҲМ · 133-модда, 1-қисмЁки ҳуқуқдан 1–3 йилга маҳрум

Жароҳат бўлмаса ва ҳайдовчилар хабарнома (европротокол) тузса, жарима қўлланмайди

Кодекс матни

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келса, бундан жабрланувчига енгил тан жароҳати етказилишига олиб келмаган йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома тузилган ҳоллар мустасно — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан уч йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

133-модда изоҳи

Анча миқдордаги моддий зарар деганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдоридан ошиб кетган зарар тушунилади.

ЙТҲ: машина ёки мол-мулк шикастланган (зарар 5 БҲМ гача)880 000 – 1 760 000 сўм2–4 БҲМ · 134-модда, 1-қисмЁки ҳуқуқдан 6 ой–1 йилга маҳрум

Йўл жиҳозларига зарар бўлмаса ва хабарнома (европротокол) тузилса, жарима қўлланмайди

Кодекс матни

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситалари, йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келса, лекин анча миқдорда моддий зарар етказмаса, бундан йўл ҳаракатини тартибга солувчи воситалар ёки бошқа мол-мулк шикастланишига олиб келмаган йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганда йўл-транспорт ҳодисасида иштирок этган ҳайдовчилар томонидан йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида хабарнома тузилган ҳоллар мустасно — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

ЙТҲ жойидан қоидани бузиб кетиб қолиш6 600 000 сўм15 БҲМ · 137-модда, 1-қисм

Кодекс матни

Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Жароҳат ёки катта зарар бўлган ЙТҲ жойидан кетиб қолиш13 200 000 сўм30 БҲМ · 137-модда, 2-қисмЁки ҳуқуқдан 3 йилга маҳрум ёки 15 суткагача қамоқ

Кодекс матни

Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, агар ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан уч йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Пиёда, скутер, велосипед 7

Текширувдан бўйин товлаш — скутер, мопед, велосипед ёки арава ҳайдовчиси1 320 000 сўм3 БҲМ · 136-модда, 3-қисм

Кодекс матни

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликнинг скутерни, мопедни, велосипедни, индивидуал ҳаракатланиш воситасини, уловли аравани бошқариб бораётган шахс томонидан содир этилиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Пиёда: светофорга бўйсунмаслик, нотўғри жойдан ўтиш, ўтишда телефон; скутер/велосипедчи белги ва сигналларга риоя қилмаслиги146 667 сўм1/3 БҲМ · 138-модда, 1-қисмОгоҳлантириш билан чекланиши мумкин

Кодекс матни

Пиёдаларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, уларнинг йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши, пиёдалар йўлнинг қатнов қисмида, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланаётганда телефондан фойдаланиши, китобларни ёки даврий нашрларни ўқиши, видеоматериалларни томоша қилиши ҳамда аудиоматериалларни эшитиши, шунингдек эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши, шунингдек скутерлар, мопедлар ва велосипедларни, индивидуал ҳаракатланиш воситаларини, уловли аравани бошқариб бораётган шахсларнинг ҳамда йўлдан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига риоя этмаслиги, — маъмурий огоҳлантиришга ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Ҳайдовчиларга хизмат кўрсатиш учун йўлда туриш, йўл бўйида мол боқиш220 000 сўм0,5 БҲМ · 138-модда, 2-қисмОгоҳлантириш билан чекланиши мумкин

Кодекс матни

Ҳайдовчиларга ҳар хил хизмат кўрсатиш мақсадида йўлнинг қатнов қисмида фуқароларнинг туриши, йўлларга ажратилган минтақа теграсида мол боқиш — маъмурий огоҳлантиришга ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Пиёда ёки скутерчининг қоидабузарлиги авария ҳолатини келтириб чиқарса440 000 сўм1 БҲМ · 138-модда, 3-қисм

Кодекс матни

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида кўрсатилган шахсларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши авария ҳолатини вужудга келтирса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Йўловчи ҳаракатда тана қисмларини (қўлдан ташқари) ташқарига чиқариши440 000 сўм1 БҲМ · 138-модда, 4-қисм

Кодекс матни

Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Нур қайтаргич ва чироқсиз скутер/велосипед, скутерда одам ташиш220 000 сўм0,5 БҲМ · 138-модда, 5-қисм

Кодекс матни

Белгиланган тартибда нур қайтаргичлар ва чироқлар билан жиҳозланмаган индивидуал ҳаракатланиш воситаларини, скутерлар, мопедлар, велосипедларни ҳамда уловли аравани бошқариш, шунингдек индивидуал ҳаракатланиш воситаларининг ва скутерларнинг ҳайдовчилари томонидан одамларни ташиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Скутер, мопед ёки велосипедни маст ҳолда бошқариш1 320 000 сўм3 БҲМ · 138-модда, 6-қисм

Кодекс матни

Скутер, мопед, велосипедни, индивидуал ҳаракатланиш воситасини, уловли аравани бошқариб бораётган шахснинг алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсирида ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларини бузиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Юк ва тижорат ташиш 13

Халқаро ва 400 км+ шаҳарлараро ташишда тахографсиз юриш, меҳнат-дам олиш режимини бузиш3 080 000 сўм7 БҲМ · 125-модда, 4-қисм

Кодекс матни

Халқаро автомобиль ташувларини ҳамда М3 ва N3 тоифали автотранспорт воситаларида йўловчиларни ва юкларни шаҳарлараро (400 км ва ундан ортиқ масофада) ташишни рақамли назорат ускуналарисиз (тахографсиз, носоз тахографдан фойдаланган ҳолда ёки тахографни ўчириб қўйган ҳолда, ҳайдовчининг тахографда фойдаланиладиган картага эга бўлмаган ҳолатида) амалга ошириш, шунингдек халқаро ва шаҳарлараро автомобиль ташувларини амалга оширишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини бузиши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

125-модда изоҳи

Ушбу Кодекснинг 125 (мопедлардан ташқари), 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 1351, 136, 139, 140-моддаларида транспорт воситалари дейилганда барча турдаги автомобиллар ва тракторлар, қишлоқ хўжалик, мелиорация, йўл-қурилиш машиналари ва бошқа ўзиюрар машиналар, трамвай ва троллейбуслар, шунингдек мотоцикллар ва бошқа механик транспорт воситаларини тушунмоқ керак.

Ташкилот машинасини ишдан ташқари вақтда махсус жойда сақламаслик440 000 сўм1 БҲМ · 125-модда, 7-қисм
Фуқаролар учун
440 000 сўм · 1 БҲМ
Мансабдор шахслар учун
880 000 сўм · 2 БҲМ

Кодекс матни

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга қарашли транспорт воситаларини ишдан ташқари вақтда улардан фойдаланиш шартларига мувофиқ келадиган тарзда махсус жиҳозланмаган жойда сақлаш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари, мансабдор шахсларга эса — икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

125-модда изоҳи

Ушбу Кодекснинг 125 (мопедлардан ташқари), 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 1351, 136, 139, 140-моддаларида транспорт воситалари дейилганда барча турдаги автомобиллар ва тракторлар, қишлоқ хўжалик, мелиорация, йўл-қурилиш машиналари ва бошқа ўзиюрар машиналар, трамвай ва троллейбуслар, шунингдек мотоцикллар ва бошқа механик транспорт воситаларини тушунмоқ керак.

Йўл варақаси, юк хати, чипта-ҳисоб талабларини бузиш880 000 сўм2 БҲМ · 125-модда, 8-қисм
Фуқаролар учун
880 000 сўм · 2 БҲМ
Мансабдор шахслар учун
1 320 000 сўм · 3 БҲМ

Кодекс матни

Юк автотранспортида товар-транспорт юк хатларини, халқаро юк ташишда йўл варақаларини, шунингдек йўловчилар автотранспортида чипта-ҳисоб ва йўл варақаларини юритиш бўйича белгиланган талабларни бузиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари, мансабдор шахсларга эса уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

125-модда изоҳи

Ушбу Кодекснинг 125 (мопедлардан ташқари), 1251, 126, 127, 128, 1281, 1282, 1283, 1284, 1285, 1286, 129, 130, 131, 133, 134, 135, 1351, 136, 139, 140-моддаларида транспорт воситалари дейилганда барча турдаги автомобиллар ва тракторлар, қишлоқ хўжалик, мелиорация, йўл-қурилиш машиналари ва бошқа ўзиюрар машиналар, трамвай ва троллейбуслар, шунингдек мотоцикллар ва бошқа механик транспорт воситаларини тушунмоқ керак.

Юк ташиш ёки шатакка олиш қоидаларини бузиш4 400 000 сўм10 БҲМ · 125¹-модда, 1-қисм

Кодекс матни

Юк ташиш қоидаларини, худди шунингдек шатакка олиш қоидаларини бузиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

125¹-модда изоҳи

Ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда автотранспорт воситаларининг габарит ва вазн параметрларини аниқлашда ўлчаш асбобидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, ўлчаш асбобида қайд этилган габарит ва вазн параметрларидан икки фоизли фарқ чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилади.

Габарит ёки вазн меъёрдан 10% гача ортиқ4 400 000 сўм10 БҲМ · 125¹-модда, 2-қисм

Ўлчовдан 2% чегирилади

Кодекс матни

Юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари, шунингдек умумий ҳақиқий вазни, ўққа тушувчи оғирлиги белгиланган нормадан ўн фоизгача ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

125¹-модда изоҳи

Ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда автотранспорт воситаларининг габарит ва вазн параметрларини аниқлашда ўлчаш асбобидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, ўлчаш асбобида қайд этилган габарит ва вазн параметрларидан икки фоизли фарқ чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилади.

Габарит ёки вазн меъёрдан 10–20% ортиқ6 600 000 сўм15 БҲМ · 125¹-модда, 3-қисм

Ўлчовдан 2% чегирилади

Кодекс матни

Юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари, шунингдек умумий ҳақиқий вазни, ўққа тушувчи оғирлиги белгиланган нормадан ўн фоиздан йигирма фоизгача ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

125¹-модда изоҳи

Ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда автотранспорт воситаларининг габарит ва вазн параметрларини аниқлашда ўлчаш асбобидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, ўлчаш асбобида қайд этилган габарит ва вазн параметрларидан икки фоизли фарқ чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилади.

Габарит ёки вазн 20% дан ортиқ, рухсатсиз оғир/хавфли юк, рухсатномадаги йўналишдан чиқиш8 800 000 сўм20 БҲМ · 125¹-модда, 4-қисм

Ўлчовдан 2% чегирилади

Кодекс матни

Тегишли рухсатномасиз оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли юкларни ташиш, юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари, шунингдек умумий ҳақиқий вазни, ўққа тушувчи оғирлиги белгиланган нормадан йигирма фоиздан ортиқ бўлган транспорт воситаларида йўлга чиқиш, худди шунингдек рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналишидан четга чиқиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

125¹-модда изоҳи

Ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар содир этилганда автотранспорт воситаларининг габарит ва вазн параметрларини аниқлашда ўлчаш асбобидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами хатолар ҳисобга олиниб, ўлчаш асбобида қайд этилган габарит ва вазн параметрларидан икки фоизли фарқ чегириб ташланган ҳолда, маъмурий жазо чораси қўлланилади.

Хорижий машинада Ўзбекистон ичида юк/йўловчи ташиш (каботаж)8 800 000 сўм20 БҲМ · 125²-модда, 1-қисм

Кодекс матни

Хорижий ташувчиларга тегишли бўлган, шу жумладан улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кирилган автотранспорт воситаларида йўловчилар ва юкларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида ташиш (каботаж), агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Халқаро ташишда рухсатномасиз юриш ёки транзит йўналишга риоя қилмаслик8 800 000 сўм20 БҲМ · 125²-модда, 2-қисм

Кодекс матни

Автомобиль транспортида юк ва йўловчиларни халқаро йўналишларда ташиш билан автотранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ўтиши ва тегишли ташиш турини амалга ошириши ҳуқуқини берувчи рухсатномасиз шуғулланиш, рухсатнома тўлдириш бўйича талабларни бузиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракатланиш учун мўлжалланган йўналишларга риоя этмаслик, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Мунтазам йўналишда гувоҳномасиз йўловчи ташиш, тарифни ошириш, жадвал ёки схемадан чиқиш1 320 000 сўм3 БҲМ · 125⁴-модда, 1-қисм

Кодекс матни

Автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома ёнида бўлмаган ҳолда йўловчи ташиш, белгиланган йўл ҳақи тарифларини ошириш, мунтазам йўналиш бўйича тасдиқланган қатнов жадвалига амал қилмаслик, тасдиқланган йўналиш схемасидан четга чиқиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Автобусда шарт бўлган ИИО ҳамроҳлигисиз одам ташиш2 200 000 сўм5 БҲМ · 128⁸-модда, 2-қисм

Кодекс матни

Автобус ва микроавтобусларда ички ишлар органларининг ҳамроҳлигисиз одам ташиш, агар уларнинг ҳамроҳлигида одам ташиш шарт бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Масъул шахс рўйхатдан/техкўрикдан ўтмаган машинани йўлга чиқариши880 000 сўм2 БҲМ · 139-модда, 1-қисм

Кодекс матни

Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган шахс томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларини йўлга чиқариш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Масъул шахс носоз ёки рухсатсиз қайта жиҳозланган машинани йўлга чиқариши2 200 000 сўм5 БҲМ · 139-модда, 2-қисм

Кодекс матни

Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва улардан фойдаланиш учун масъул бўлган шахс томонидан носозлиги бўлган ёки муайян шартлар туфайли транспорт воситасидан фойдаланиш тақиқланган ёки тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини йўлга чиқариш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
lex.uz да очиш

Матн 2026 йил 4 ноябр ҳолатига

Манба: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (lex.uz), 2026 йил 4 ноябр ҳолатига. Жарима миқдори БҲМ орқали ҳисобланади.

Қоидани билсангиз, жарима йўқ

Haydar иловасидаги «Жарималар» бўлимида ҳар бир жариманинг суммаси ва кодекс матни доим қўлингизда. Қоидаларни ўрганинг ва имтиҳонга тайёрланинг.

Иловани юклаб олиш